platina.uz
Жамият

Бухородаги боғчада бола ток уриши сабаб вафот этди

Мазкур жиноят иши ҳозирда суд муҳокамасига юборилган. 

Бухородаги боғчада бола ток уриши сабаб вафот этди

Бухородаги хусусий боғчада бола ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Бухоро туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотида шу йилнинг март ойида 2023 йилда туғилган Ш.Ш. электр токи уриши натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси М.Жумаеванинг вазифасига ёши ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш каби касбий мажбуриятлар кириши белгиланган. Бироқ у ўз касбига нисбатан бепарво ҳамда ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги ва ўзига бириктирилган гуруҳда тарбияланувчиларни қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Иш натижасига кўра мазкур жиноят иши 18 июн куни мазмунан кўришлик учун суд муҳокамасига юборилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid