platina.uz
Жамият

Августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади. 

Августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади. Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”, - деди давлатимиз раҳбари маърузаси якунида.

Президент маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid