platina.uz
Жамият

Тошкентдан Исроилга рейслар вақтинча тўхтатилди

Бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилетлар бўйича мажбурий қайтариб олиш ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин

Тошкентдан Исроилга рейслар вақтинча тўхтатилди

Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар йўловчилари учун шошилинч ахборот эълон қилинди.

Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилетлар бўйича мажбурий қайтариб олиш ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг", дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid