platina.uz
Жамият

Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди

Ушбу юкни Хоразм вилоятида пулламоқчи бўлган шахс Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди

Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро 49 кг 599 гр “опий” моддасини ўзининг бошқарувида бўлган DAF русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Терговга қадар текширув давомида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid