“Uzum Market” Яндекс рекламаси туфайли Рақобат қўмитасига мурожаат қилди
Яндекс Маркетнинг рекламасида инсофсиз рақобат аломатлари бўлиши мумкин.

Телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали Yandex Market бўйича реклама ролигида “YandexGo UB” МЧЖ томонидан “Uzum Market” МЧЖ ХКга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётгани, унинг ишчанлик обрўсига путур етказаётган бўлиши мумкин.
Бу бўйича Рақобат қўмитасига “Uzum Market” МЧЖ ХКнинг мурожаати келиб тушган ва чора кўрилиши сўралган.
Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан “YandexGo UB” МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.