platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Украина "Яндекс"га ҳужумларни кучайтирди: Владимирдаги марказ фаолияти тўлиқ тўхтади

Ҳужумлардан кейин Россия ва МДҲ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам "Яндекс Go", "Яндекс Еда" ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилмоқда. Компания тиклаш ишлари бўйича аниқ муддатни ҳозирча маълум қилмаган.

Украина "Яндекс"га ҳужумларни кучайтирди: Владимирдаги марказ фаолияти тўлиқ тўхтади

11 октябрга ўтар кечаси Владимирдаги "Яндекс" маълумотлар марказига дронлар ҳужум қилгани хабар қилинди. Компания инфратузилма шикастлангани ва марказ фаолияти тўлиқ тўхтаганини маълум қилди. Жабрланганлар йўқ.

Бу бир ҳафта ичида "Яндекс" объектларига қилинган учинчи ҳужум бўлди. Бунгача Рязань ва Калуга вилоятларидаги дата-марказлар ҳам зарар кўргани айтилган.

Ҳужумлардан кейин Россия ва МДҲ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам "Яндекс Go", "Яндекс Еда" ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилмоқда.

Компания тиклаш ишлари бўйича аниқ муддатни ҳозирча маълум қилмаган.

Владимир вилояти губернатори Александр Авдеевнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида 5000 аҳолини электр энергияси билан таъминлайдиган иккита подстанция ҳам ишдан чиққан. Бир соатдан кейин у электр таъминотининг 80% тикланганини, иссиқлик ва сув эса 100% таъминланганини хабар қилди. Ҳужум жойи яқинидаги уйларнинг аҳолиси эвакуация қилинди.

Сочи шаҳрига ҳам ҳужум қилинди. Краснодар ўлкаси махсус гуруҳи аэропорт ҳудудига "дрон парчалари" тушганини хабар қилди. Маъмурий бинолардан бирида ёнғин содир бўлди, аммо ҳеч ким жабрланмади. "Дрон парчалари" хусусий мулк ва меҳмонхоналарга ҳам тушди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво мудофааси кучлари бир кечада Россиянинг 17 та вилояти ва Қрим бўйлаб 479 та Украина дронини уриб туширганини маълум қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid