Украина фуқароси Полша президенти саройи қаршисида ўзини ёқиб юборди
Йигитнинг ёнидан Полшада украиналикларга тенг муносабатда бўлишни талаб қилувчи ҳужжатлар топилган.

Украина фуқароси бўлган шахс Варшава марказида ўзини ёқиб юборди ва кейинчалик оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Rzeczpospolita газетаси 25 ноябрь куни хабар берди.
Ҳодиса Краковские Прзедмиесcие кўчасида, Маданият вазирлиги олдида, Президент саройи рўпарасида содир бўлган. Эркак ўзини номаълум модда билан ёқиб юборган. Давлат хавфсизлик хизмати (SOP) ходимлари унга ёрдамга келишган, ундан кейин ўт ўчирувчилар ва полиция келган.
Fakt нашри хабар беришича, йигитнинг ёнидан украиналикларга тенг муносабатда бўлишни талаб қилувчи ҳужжатлар топилган.
"Бизда Ички ишлар вазирлиги ва маъмуриятдан бу йигит, украиналик эканлиги ҳақида маълумот бор", деб хабар беради газета сенатор Гжегож Схетинага асосланиб.
Эркак Ҳарбий тиббиёт институтига олиб кетилган ва у ерда реанимацияда. Полиция воқеа жойини ўраб олган. Ҳодиса ҳолатлари текширилмоқда.





