platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси "Yandex"ни огоҳлантирди

"Yandex Go" платформасида такси хизматлари нархи ошиши кузатилмоқда ва бу эътирозларга сабаб бўлди. 

Рақобат қўмитаси "Yandex"ни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси томонидан "YANDEXGO UB" МЧЖ огоҳлантирилди.

МЧЖ Рақобат қўмитаси томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда "Yandex Go" платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабр ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.

"Рақобат тўғрисида"ги Қонунга асосан, устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиш, хусусан монопол юқори нарх белгилаш тақиқланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid