platina.uz
Жамият

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди

Улардан бири ташкилотдаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб,  2024 йилнинг апрел ойида озодликка чиққан бўлган. 

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди

Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг яширин гуруҳи аъзолари ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 й.т., муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.

2024-2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

Шунингдек, “Телеграм” мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТга тегишли материаллар билан мунтазам танишиб боришган.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг 1971 й.т. аъзоси ҳам муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб, 2024 йилнинг апрел ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid