platina.uz
Жамият

“Пойтахтнинг СММчи қизлари” лойиҳаси иккинчи босқичи якунланди

Айни пайтда битирувчиларнинг 30 фоизи қисқа муддатда СММ соҳасида ишлашни бошлаган ва илк даромадга чиққан.

“Пойтахтнинг СММчи қизлари” лойиҳаси иккинчи босқичи якунланди

“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида ташкил этилган 24 модулли бепул СММ курсларини муваффақиятли тамомлаган яна 500 нафар қиз сертификатга эга бўлди.

Ўтган йили Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида пойтахт қизларини замонавий касбларга ўқитиб, бандлигини таъминлаш ва уларни даромадли қилиш мақсадида 30 ёшгача бўлган 1 000 нафар қизни СММ соҳасига мутлақо бепул ўқитиш ташаббусини амалга оширганди. Биринчи мавсумда қизларга сертификатлар топширилган.

Лойиҳанинг иккинчи мавсуми ҳам якунига етди. Унда СММ курсларини муваффақиятли тамомлаган яна 500 нафар қизга сертификатлари топширилди. Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олд майдонида ўтган тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, СММ Мактаб жамоаси ва ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбир давомида битирувчи қизлар ўз лойиҳалари, дастлабки муваффақиятлари ва режалари билан ўртоқлашди. Айни пайтда битирувчиларнинг 30 фоизи қисқа муддатда СММ соҳасида ишлашни бошлаган ва илк даромадга чиққан.

Бу лойиҳа нафақат касб ўргатади, балки ўзига ишонч, мустақиллик ва янги ҳаёт эшикларини ҳам очмоқда.


Мавзуга оид: SMM орқали қанчагача даромад топиш мумкин? – Platina Podcast

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid