SMM орқали қанчагача даромад топиш мумкин? – Platina Podcast
Подкастнинг бу галги меҳмонлари "Тошкент ёшларни севади" лойиҳаси доирасида бепул ўқиётган қизлардир.
Видео
30 ноябрь, 17:08
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар учун замонавий касбларни ўқитиш мақсадида бепул курслар ташкил қилмоқда.
Platina Podcast’нинг бу галги меҳмонлари ўша лойиҳанинг иштирокчиларидир. Суҳбат давомида:
- SMM’чиларга жамиятдаги эҳтиёж;
- SMM’чиларнинг даромади, қайси соҳаларда ишлаши мумкинлиги ва бошқалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда ўтказилаётган "Тошкент ёшларни севади" лойиҳаси доирасида 1000 нафар қиз SMM’га бепул ўқитилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – хотин-қизларни замонавий касбларга ўргатиш, жамиятда ўрнини топишга кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, даромад топишига замин яратиш.