platina.uz
Жамият

Фарғонада ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналарга чора кўрилди

Биржа савдоларида пахта шроти ҳамда пахта шелуха маҳсулотларининг бошланғич нархларида кескин ўсиш аниқланган. 

Фарғонада ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналарга чора кўрилди

Фарғонада рақобат қоидаларини бузган икки ёғ-мой корхонасига чора кўрилди.

Рақобат қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилган. Унда 2025 йил март ойида биржа савдоларида пахта шроти ҳамда пахта шелуха маҳсулотларининг бошланғич нархларида кескин ўсиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар билан бир вақтда ёки кетма-кетликда биржа савдоларида пахта шроти ҳамда пахта шелухаси маҳсулотлари нархини сунъий тарзда ошириш орқали рақобатга қарши келишувлар ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларда иштирок этганлик аломатлари бўйича 2 та ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналар - “Muslim oil” МЧЖ ва “Qo‘qon oziq-ovqat invest” МЧЖларда тегишли тартибда ўрганиш ишлари ўтказилди.

Олиб борилган ўрганишлар давомида биржа савдоларида “Qo‘qon oziq-ovqat invest” МЧЖ томонидан жорий йил 13 март куни пахта шроти, 14 март куни пахта шелухаси, “Muslim oil” МЧЖ томонидан 14 март куни пахта шроти ҳамда пахта шелухаси маҳсулотлари бошланғич нархларида ўсиш кузатилганлиги ҳамда жамиятлар томонидан рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этилиши аломатлари мавжудлиги аниқланди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан 2 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан биржа савдоларида нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туришга қаратилган рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги талаблари бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid