platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар рўйхати янгиланди

Ҳудудий солиқ органларида ҳисобда турган 7 та юридик шахс Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси маъмуриятчилигига ўтказилди. Улар орасида AKSA Enerji Talimarjan, CCI Samarkand Limited, TEZCOIN, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ ҳамда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ бор.

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар рўйхати янгиланди.

Солиқ қўмитаси раисининг 29 июндаги 209-сонли буйруғи билан янги мезонларга мос келадиган корхоналар рўйхати тасдиқланиб, айрим корхоналар ушбу тоифага киритилди, яна бир қисми эса рўйхатдан чиқарилди.

Янги рўйхатга кўра, йирик солиқ тўловчилар таркибида банк, суғурта, телекоммуникация ҳамда стратегик саноат корхоналари асосий ўринни эгаллаган.

Улар қаторида Ҳамкорбанк, Ипотекабанк, Асакабанк, Агробанк, Капиталбанк, Анор Банк, TBC Bank, Узум Банк, Ўзбектелеком, Unitel (Beeline), COSCOM (Ucell), Universal Mobile Systems (Mobiuz), Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Навоийазот, Деҳқонобод калий заводи ва бошқа йирик корхоналар бор.

Йирик солиқ тўловчи корхоналар бир қисми

Шунингдек, ҳудудий солиқ органларида ҳисобда турган 7 та юридик шахс Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси маъмуриятчилигига ўтказилди. Улар орасида AKSA Enerji Talimarjan, CCI Samarkand Limited, TEZCOIN, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ ҳамда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ бор. Рўйхатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва унинг давлат муассасаси ҳам киритилган.

Бироқ янги мезонлар жорий этилиши натижасида кўплаб корхоналар йирик солиқ тўловчилар тоифасидан чиқарилди. Улар эндиликда ҳудудий солиқ бошқармалари ёки туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан маъмуриятлаштирилади. Рўйхатдан чиқарилганлар орасида қуйидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам бор:

  • Uz-Koram Kompani
  • Uz-Dong Yang Kompani
  • ЎзAuto-Austem
  • Knauf Gips Бухоро
  • Жиззах Аккумулятор Заводи
  • Huaxin Cement Jizzakh
  • Қўнғирот Сода Заводи
  • AKFA Extrusions
  • Lactalis Central Asia
  • Наманган Цемент
  • China Energy International Group Samarkand Cement.

Яна бир рўйхат асосида Goodwill Capital, Air Tashkent, Кимётранс-Логистик, Ҳаёт Факторинг Ташкилоти, Anor Tech ва бошқа қатор корхоналар ҳам йирик солиқ тўловчилар тоифасидан чиқарилиб, ҳудудий солиқ инспекциялари тасарруфига ўтказилди.

Мазкур ўзгаришлар корхоналарнинг фаолияти тўхтатилгани ёки молиявий ҳолати ёмонлашганини англатмайди. Солиқ қўмитасининг тушунтиришича, бу Президентнинг ПФ–95-сонли Фармони билан тасдиқланган янги мезонлар асосида солиқ маъмуриятчилигини қайта ташкил этиш билан боғлиқ.

Эндиликда фақат фискал аҳамияти юқори бўлган корхоналар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан назорат қилинади, қолганлари эса ҳудудий солиқ органлари маъмуриятчилигига ўтказилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid