platina.uz
Жамият

Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими қўлга олинди

У 29 гектар ерни ҳужжатлаштириб бериш эвазига 4 минг доллар олаётган бўлган. 

Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими қўлга олинди

Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими туман ҳудудида жойлашган ва “Хоразм давлат ўрмон хўжалиги” давлат муассасаси балансида бўлган 29 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижара асосида фойдаланиш учун олиб бериш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3900 АҚШ доллари ва 1.297.000 сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid