“Бўзатов FEST”нинг 2025 йилги ғолиблари маълум бўлди
Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ушбу танлов барча ҳудудлардан ёш истеъдод эгаларини кашф этиб, уларни муносиб рағбатлантирадиган, мукофот жамғармаси энг катта қийматга эга бренд лойиҳалардан бири ҳисобланади.

2025 йилги мавсум ҳақида
Давлат раҳбарининг ёшлар салоҳиятини юзага чиқариш бўйича ташаббуси асосида йўлга қўйилган “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловининг 2025 йилги республика босқичига 3 июнь куни Тошкент шаҳрида старт берилди.
Танлов 7 июнь куни якунига етди. Бунда ҳар бир иштирокчи санъатга бўлган ёндашуви, саҳна маданияти ва ижодий салоҳияти билан ҳакамлар ва томошабинлар эътиборини қозонишга ҳаракат қилди.
“Бўзатов FEST”нинг 2025 йилги ғолиблари

10-15 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Соатов Муҳаммадали Зафар ўғли (Тошкент шаҳри) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Хўжамуродов Шоҳжаҳон Одил ўғли (Сурхондарё вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Тошмуродов Дониёр Достонбек ўғли (Сурхондарё вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
16-22 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Сабиров Бахитжан Мухтарович (Навоий вилояти) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Қодиров Сухроббек Оллоберган ўғли (Тошкент шаҳри) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Гулбоев Самандар Шерқобилович (Андижон вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Элиубаева Зулхумар Рахимовна (Қорақалпоғистон Республикаси) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
23-30 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Нуралиев Фаррух Ботир ўғли (Сурхондарё вилояти) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Юсубов Бобурбек Шадлик ўғли (Хоразм вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Абдуллаев Усмонжон Жумёз ўғли (Тошкент шаҳри) — 20 миллион сўм пул мукофоти.

10-15 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Абдураимова Садоқат Жамшидовна (Сурхондарё вилояти) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Ғофиров Яшнарбек Нодиржон ўғли (Қашқадарё вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Мирзақандов Муҳаммадмирзо Исроилжон ўғли (Фарғона вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
16-22 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Асраева Жасмина Шерзод қизи (Самарқанд вилояти) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Абдурахимова Робия (Наманган вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Ҳайитмуродов Элбек Эркин ўғли (Сурхондарё вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
23-30 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Пиязов Ақилбек Буркит ўғли (Қорақалпоғистон Республикаси) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Муҳаммадиева Мадинахон Одилжон қизи (Наманган вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Абдимавлонов Зиёдбек Нурали ўғли (Тошкент вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.

10-15 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Уракова Асемай Муратовна (Қорақалпоғистон Республикаси) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Абязова Ясмина Илясовна (Тошкент вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Абдувалиева Кумуш Хусниддин қизи (Навоий вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
16-22 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Аминбаев Қодирберган (Хоразм вилояти) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Джалолова Фарангиз Солижон қизи (Тошкент вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Икромов Бобуржон Ихтиёржон ўғли (Андижон вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
23-30 ёш тоифаси:
- 2-ўрин Аҳмедов Қайтмасбек Ориф ўғли (Қашқадарё вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Махамаджанова Наврўза Шавкат қизи (Тошкент вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.

10-15 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Соатова Зилола Зафар қизи (Тошкент шаҳри) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Ахмедов Муродбек Бобир ўғли (Бухоро вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Акмалов Авазхўжа Умид ўғли (Тошкент вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
16-22 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Худоёров Маъруф Алиёр ўғли (Жиззах вилояти) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Нарзуллаева Дурдона Панжи қизи (Қашқадарё вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Толибжонов Элёр Дилмурод ўғли (Тошкент вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти;
23-30 ёш тоифаси:
- 1-ўрин Базаров Иноят Шавкатович (Қорақалпоғистон Республикаси) — 50 миллион сўм пул мукофоти;
- 2-ўрин Зокиржонов Хотамжон Хамиджон ўғли (Андижон вилояти) — 30 миллион сўм пул мукофоти;
- 3-ўрин Мардонов Шерзод Тошпулат ўғли (Навоий вилояти) — 20 миллион сўм пул мукофоти.
Шунингдек, республика босқичда иштирок иштирокчиларнинг барчаси 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Лойиҳа тарихи
2019 йил Қорақалпоғистон Республикасида Бўзатов тумани ташкил этилган. 2020 йил эса Президент Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик ёшлар билан мулоқот чоғида ёш истеъдод эгалари мана шу гўзал масканга келиб, туманнинг обрўсини ва довруғини бутун дунёга танитиш учун “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди.
Давлат раҳбарининг ташаббусидан сўнг, 2021 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар ушбу танловни ўтказиши анъанага айланди. Танлов бахшчилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича маҳалладан бошланиб, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида 3 та ёш тоифасида (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) ўтказилади.

“Бўзатов FEST” юлдузлари
Танлов кўплаб ёш истаъдод эгаларини кашф этмоқда. Улардан бири – Отабек Назировдир. У танловнинг 2024 йилги мавсумида 23-30 ёш тоифаси бўйича опера йўналишида 1-ўринни қўлга киритган.

2025 йил 25 январь куни Президент Фармонига асосан “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ғолиби Назиров Отабек Бахадир ўғли “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди.
Танловининг 2024 йилги республика босқичида 10-15 ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритган Ясмина Ҳусниддинова Беларусда ўтказилган ХХII “ВИТЕБСК–2024” Халқаро болалар мусиқа танловида гран-прини қўлга киритди.

Танлов кашф этган истеъдод эгаларининг ютуқлари
Танловининг 2021-2024 йиллардаги республика босқичи ғолиблари ва иштирокчилари орасидан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” (1 нафар), “Шуҳрат” медали билан (1 нафар), “Келажак бунёдкори” медали билан (4 нафар), “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан (1 нафар) ва “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти билан (1 нафар) тақдирланди. Шунингдек, 6 нафари “Ниҳол” мукофоти совриндори, 2 нафари “Ёш ижрочилар” республика танлови совриндори, 1 нафари “Top Music” лойиҳаси ғолиби, 2 нафари “Top Music” лойиҳаси совриндори, 6 нафари халқаро танловларда ғолиб ва совриндор бўлишди.
Бу лойиҳа ёшларга нима беряпти?
Биринчидан, танловнинг илк босқичи бутун республикада мавжуд ҳар битта маҳаллада ўтказилади. Яъни энг чекка ҳудуддаги ёш ҳам, энг марказдагиси ҳам эътибордан четда қолмайди – барча йигит-қизлар қатнашишига тенг имконият яратилган.

Иккинчидан, муносиб рағбат. Танловда ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ҳамда 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти топширилади. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Учинчидан, халқаро майдонга чиқиш кўприги вазифасини ўтаяпти. Масалан, “Бўзатов FEST”да 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди.

Тўртинчидан, бутун Ўзбекистон олдида шу танлов орқали ўз истеъдодини кўрсатган, республика босқичида ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди.
Бўзатов истеъдодларни кашф этади!