platina.uz
Спорт

Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоа аъзолари билан гаплашди

Давлат раҳбари ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган футболчиларга табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоа аъзолари билан гаплашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзега қўнғироқ қилди.

Давлат раҳбари ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган футболчиларга табрик йўллади.

Президент жамоанинг барча аъзоларига "Ўзбекистон ифтихори" унвони берилишини айтди.

Шунингдек, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ўзбекистонлик футболчиларни табриклади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни БАА-Ўзбекистон баҳсида ҳисоб очилмади. Натижада Ўзбекистон 18 очко тўплаб ЖЧ учун асосий йўлланмани нақд қилди.

Жаҳон чемпионати 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid