5 июндан давлат ОТМларига қабул бошланади
Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25 июнгача бўлиб ўтади.

Эртадан давлат ОТМларига қабул бошланади.
5 июн куни, давлат ОТМларида абитуриентларга қабул бошланади.
Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25 июнгача бўлиб ўтади.
Эслатма: эртадан бошлаб фақат фанлар мажмуаси танланади холос. Яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Лекин университет ёки йўналишни танламайди.
Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик қайси олийгоҳ ва қайси йўналишни танлашни ўзи ҳал қилади.
Имтиҳонлар июл-август ойларида бўлиб ўтади.