Оҳангарон тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
У ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

Оҳангарон тумани ҳокими Дониёр Мадиримовга ҳайфсан жазоси берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойишида маълум қилинган.
Фармойиш 2025 йил 3 июн куни эълон қилинди.
Ҳоким президент қарори ижросини тўлиқ бажарилишини назоратга олмаганлиги ҳамда ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун жазоланган.
Апрел ойида Қашқадарё ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарларига ҳам ҳайфсан берилганди.