platina.uz
Иқтисод

"Агробанк"ка нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Банк таклиф этган микроқарз бўйича шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаган. 

"Агробанк"ка нисбатан молиявий жарима қўлланилди

“Agrobank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганишларда “Agrobank” АТБ томонидан “Agrobank Mobile” иловасини юклаб олиб, катта режаларингиз учун уйдан чиқмасдан 100 000 000 сўмгача микроқарз олинг” мазмунидаги рекламалар аниқланган.

Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.

Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши ундан фойдаланувчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Agrobank” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid