platina.uz
Маданият

Таниқли актёр Михаил Каминский вафот этди

У "Шайтанат", "Назира", "Қўрғошин", "Етти ҳайкал, битта кал" каби филмларда роллар ижро этган. 

Таниқли актёр Михаил Каминский вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Михаил Каминский вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.

Михаил Каминский 1953 йилда туғилган. Узоқ ижодий ҳаёти давомида Россия ёш томошабинлар театри ва Тошкент рус театрида актёр бўлиб ишлаган. 1998 йилдан "Аладдин" театрининг бадиий раҳбари. 2022 йилдан ВГИК Тошкент филиали қошидаги актёрлик тўгарагига раҳбарлик қилган.

Каминский кўплаб роллари билан ўзбек томошабинига таниш. Жумладан, "Шайтанат", "Назира", "Қўрғошин", "Етти ҳайкал, битта кал" каби филмларда турли ролларни ижро этган.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid