platina.uz
Иқтисод

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг таснифлаш кодлари тасдиқланмоқда

Ҳужжат кодларни Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари асосида юритиш мақсадида қабул қилинган.

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг таснифлаш кодлари тасдиқланмоқда

Президент томонидан 14.05.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-181-сон Қарор имзоланди.

Ҳужжат билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таснифлаш кодлари рўйхати тасдиқланмоқда (шу ерда танишиш мумкин).

У кодларни Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари асосида юритиш мақсадида қабул қилинган.

Шу билан импорт божхона божлари ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштиришга хизмат қилиш кутилмоқда.

Кодлар Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси товарларнинг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни ўз ичига олади,

Шунингдек, Импорт божхона ставкалари янгиланмоқда (шу ерда танишиш мумкин).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2025 йилдан кучга кирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid