Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётгани ҳамда олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётгани ҳамда олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

"Бизни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бераётган қадрли Оконжо-Ивеала хонимга миннатдорлик билдираман.

Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик, бундан кейин шаҳдимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим", — деб ёзди Саида Мирзиёева.




