platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Словения ўртасида қўшма баёнот имзоланди

Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида, таълим, фан, туризм бўйича битим тузилди. 

Ўзбекистон ва Словения ўртасида қўшма баёнот имзоланди
Фото: Президент матбуот хизмати.

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Республикаси Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар.

Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Булар:

- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;

- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- "ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid