platina.uz
Жамият

Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича учта фармойиш чиқарди

Туман ва шаҳарлар ҳузуридаги Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига 10 млрд сўм берилади. 

Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича учта фармойиш чиқарди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 2025 йил 19 май куни маблағ ажратиш бўйича учта фармойишни имзолади.

Биринчи фармойишга кўра, туман ва шаҳарлар ҳузуридаги Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига 10 млрд сўм берилади.

Пул I чорак маҳаллий бюджетнинг оширилиб бажарилган қисмидан берилади.

Жумладан, Фарғона шаҳрига 742 млн сўм, Қўқон шаҳрига 740 млн, Олтиариқ туманига 621 млн, Бувайда туманига 659 млн, Тошлоқ туманига 510 млн сўм, Қўштепа туманига 495 млн сўм ажратилади.

Шунингдек, Фарғона шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида “IT-парк, кутубхона ва тил ўргатиш маркази” объектининг лойиҳа смета ҳужжатларии ишлаб чиқиш ва давлат экспертиза хулосаларини олиш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 688 134,0 (олти юз саксон саккиз миллион бир юз ўттиз тўрт) минг сўм маблағ вилоят ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” давлат муассасасига ажратилади.

Вилоятда ЙТҲларнинг олдини олиш, автомобил йўлларини қарама-қарши йўналишларга ажратиб берувчи бетон тўсиқлар билан таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлган БДО-5 бетон тўсиқларни Фарғона вилоятига ташиб келтириш учун жалб қилинган махсус техникаларнинг ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари учун 270,0 (икки юз етмиш) миллион сўм тақдим этилади. Пул вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан берилади.

Маблағ вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл харакати хавфсизлиги бошқармасига ажратилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid