platina.uz
Жамият

Сергели туманида омборхона ёниб кетди

Ёнғин деярли 2,5 соатда ўчирилган. Жараёнга Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев бошчилик қилган. 

Сергели туманида  омборхона ёниб кетди

Тошкент шаҳри Сергели туманида омборхона ёнди. Ёнғин деярли 2,5 соатда ўчирилди.

Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида шаҳар ФВБга мурожаат келиб тушган.

Хабарга асосан, соат 11:05 да 12 та экипаж ёнғин жойига етиб борган ва бартараф этиш ишларига киришган. Ёнғин соат 12:15 да қуршаб олинди ва соат 13:31 да батамом ўчирилди. Ушбу ёнғинни бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев ва вазирнинг биринчи ўринбосари С. Зупаровлар бошчилигида амалга оширилди.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ёнғинни келтириб чиқарган сабаблар ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid