Парламент фракциясида автотеррорчилар учун енгиллик маъқулланди
2023 йилдан максимал тезлик 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилганди. Энди шу тезликка яна қайтиляпти.

Парламент фракциялари йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тезлик меъёрига нисбатан ҳозирги 5 км/соатлик чегирмани 10 км/соатгача ошириш ҳақидаги қонунни маъқуллаган.
Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ушбу ҳолатни ҳайдовчилар учун енгиллик деб атади.
Ушбу ҳолатни ортга қадам сифатида баҳолаш мумкин. Чунки 2023 йилдан шаҳарлар ҳудудида енгил машиналарнинг максимал тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилганди.
Тезлик юқори бўлгани учун йўлларда болалар, одамлар бесабаб ҳалок бўлмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эса буни назорат қилолмай қолди.
Platina.uz сайти бу ҳақда ЙҲХХ бошлиғига ёзган очиқ хатида ҳам тўлиқ таҳлил қилган.