platina.uz

Ортга қадам: тезлик чегараси 10 км.гача оширилиши кутиляпти

2023 йилда соатига 70 км ҳаракатланиш ўрнига 60 км/с этиб белгиланганди. Энди мантиқан яна шуни 70 км/с қилиб тенглаштиришмоқчи.

Жамият
15 март, 21:16
Ортга қадам: тезлик чегараси 10 км.гача оширилиши кутиляпти

Ҳукумат радарлар қайд этган кўрсаткичдан чегириб ташланадиган 5 км/соат тезликни 10 км/соатгача ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини парламентга киритган.

“Қонун лойиҳаси орқали тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда”, – дейилган қонунчилик палатаси ахборотида.

Бу қонун қабул қилиниб, кучга кирса, тезлик 60 км/соат билан чекланган жойда ҳайдовчиларга 65 км/соат тезлик эмас, 70 км/соат тезликдан бошлаб жарима қўлланилади.

Эслатиб ўтиш керак, 2023 йилдан шаҳарлар ҳудудида енгил машиналарнинг максимал тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилганди. Бу янгиликдан кейин камера ўрнатилган жойларда ЙТҲлар сезиларли камайган.

Ҳар йили 2200 дан ортиқ одам ЙТҲ қурбони бўлади. Яна минглаб одамлар автоҳалокат туфайли майиб-мажруҳ бўлиб қолмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+