"Тенге банк" жаримага тортилди
Банк таклиф этган микроқарз рекламасида муҳим шартлар (йиллик фоиз, кредит муддати ва миқдори) кўрсатилмаган.

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ўтказилган мониторингларда оммавий ахборотларда “TENGE BANK” АТБ томонидан “TENGE 24” орқали “Осонгина” онлайн микроқарз 50 млн сўмгача берамиз” мазмунидаги жойлаштирилган рекламалар аниқланган.
Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг муҳим шартлари (микроқарз йиллик фоизи, микроқарз муддати, микроқарз миқдори) кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “TENGE BANK” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилди.
Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.