platina.uz

Зойир Мирзаев Нурафшонда "Ватанпарвар боғи" учун 5 млрд сўм ажратди

Ушбу харажат 2025 йилда республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан қопланади. 

Жамият
Кеча, 11:35
Зойир Мирзаев Нурафшонда "Ватанпарвар боғи" учун 5 млрд сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев маблағ ажратишга доир фармойишни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 5 май куни эълон қилинган.

Вилоят маҳаллий бюджетига 2025 йилда республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан “Нурафшон бизнес cити” ҳудудида “Ватанпарвар боғи” қурилиши ишлари учун вилоят ҳокимлигига беш миллиард сўм маблағ берилади.

“Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги бизнес марказларини қуриш дирекцияси” ДУК (Э.Мирхолиқов) ажратилган маблағларни белгиланган тартибда мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлайди.

Фармойиш ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов зиммасига юкланган.

Аввалроқ Хоразм вилояти ҳокими Хива шаҳрини ободонлаштиришга 2 млрд сўм ажратганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+