Ўзбекистонда ёз мавсумидек иссиқ об-ҳаво кузатилади
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 39 даражагача ошади.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатил ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 29-32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 33-35 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво 33-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 2-4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат 29-31 даража, шанба ва якшанба кунлари 32-35 даража бўлади.