Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди
Ўзбекистон ТИВ шу муносабат билан ушбу давлатга бораётганларга мурожаат қилди.

Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди.
Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиландга кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамалакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.
Шахсий маълумотлар юклангандан сўнг, Таиланд иммиграция идоралари электрон почтага хат юборади ва уни мамлакатга киришда кўрсатиш талаб этилади.
Шу муносабат билан, Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз, дейилади ТИВ хабарида.
Аввалроқ ЎЎзбекистон фуқаролари БААга киритилмаслиги рад этилганди.