platina.uz

Россияда мигрантларнинг ҳуқуқлари бўйича муҳим йиғилиш бўлиб ўтади

Унда Бош прокуратура, ДХХ, Миграция агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашади. 

Жамият
Кеча, 12:38
Россияда мигрантларнинг ҳуқуқлари бўйича муҳим йиғилиш бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари делегацияси Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида Россияга йўл олди.

Улар меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россияда мигрантларга тазйиқ кучайгани қайд этилмоқда.

Шунингдек, муҳожирлар фарзандларининг мактабга қабул қилиниши ҳам қийинлаштирилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+