platina.uz
Жамият

Миробод туманида омборхоналардан бири ёниб кетди

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. 

Миробод туманида омборхоналардан бири ёниб кетди

Миробод туманидаги омборхоналардан бири ёниб кетди.

28 апрел куни соат 07:00 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Абдурауф Фитрат” МФЙ, Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid