platina.uz
Жамият

Европа Марказий Осиё давлатлари ички ишига аралашмоқда – Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Самарқандга ташрифи чоғида журналистлар билан суҳбатда "Марказий Осиё+" ҳамкорлик формати ҳақида фикр билдирди.

Европа Марказий Осиё давлатлари ички ишига аралашмоқда – Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа иттифоқининг Марказий Осиёдаги турли саммитлари ҳақида гапириб, ички ишларига аралашув деб атади.

Лавров Самарқандга ташрифи чоғида журналистлар билан суҳбатда тобора оммалашиб бораётган "Марказий Осиё+" ҳамкорлик формати ҳақида фикр билдирди.

"Шунинг учун биз Марказий Осиё ва ташқи ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорлик жараёнларини (нарсаларни ўз номи билан атасак) ички ишларга аралашишга бўлган бундай очиқдан-очиқ уринишлардан озод қилиш тарафдоримиз. Биз ҳеч қачон ҳеч ким билан бундай қила олмаймиз", деган Россия ТИВ раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, буни "маъқуллаб бўлмайди ва Марказий Осиё давлатлари буни кўриб турибди". Лавровнинг сўзларига кўра, улар "Ғарб давлатлари илгари сураётган мақсадларни жуда яхши тушунмоқда ва ўзини имкон қадар ҳимоя қилиш учун барчасини қилмоқда".

Шунингдек, Лавров 2025 йил кузда ўтиши мўлжалланган "Марказий Осиё + Россия" саммитига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, россиялик амалдор кеча Самарқанддаги "Мотамсаро она" ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган. "Инглизлар сизга қандай келиб қолишди? Қарасам, инглизча ёзув. Русчани кўрмаяпман", деган у.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid