platina.uz
Жаҳон

Хитой савдо уруши бўйича жиддий огоҳлантириш билан чиқди

Доналд Трамп администрацияси бошқа давлатлар билан савдо келишувларини тузиб, Хитойни четлаб ўтишга уринмоқда. 

Хитой савдо уруши бўйича жиддий огоҳлантириш билан чиқди

Хитой бошқа давлатларни савдо урушида мамлакатга қарши чиқмасликка огоҳлантирди.

Хитой, агар бошқа давлатлар АҚШ билан савдо битимларини Хитой манфаатлари ҳисобига тузсалар, уларга нисбатан жавоб чораларини кўришини ва бу ҳолат дунё миқёсидаги алоқаларнинг чигаллашувига олиб келишини огоҳлантирди.

Хитой савдо вазирлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг администрацияси бошқа давлатлар билан савдо келишувларини тузиб, Хитойни четлаб ўтишни режалаштираётганини таъкидлади ва уларни Хитойга қўшилиш ҳамда бу каби “зўравонлик”ка қарши курашишга чақирди.

“Хитой манфаатлари эвазига АҚШ билан савдо алоқаларини ўрнатаётган ҳар қандай давлатга қатъиян қарши чиқамиз”, — дея қўшимча қилди у.

Трамп бошқа давлатлар билан янги бож тарифларини вақтинча тўхтатиб турганидан сўнг, Хитой Трампнинг савдо урушида марказий масалага айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 145 фоиз бож белгилаган бўлса, Хитой бунга жавобан 125 фоиз бож тўловларини жорий қилган.

Трамп бир неча бор Хитойни савдо урушининг олдини олиш бўйича музокаралар олиб боришга чақирган ва Хитой ҳам музокараларга очиқлигини билдирган. Бироқ, ҳозирча ҳеч бир томон юқори даражадаги алоқалар ҳақида хабар бермаган.

The Wall StreetJournalʼнинг хабарига кўра, ўтган ҳафта Трамп 70 дан ортиқ давлатларга Хитой билан савдо алоқаларини чеклаш эвазига бож тўловларини қисқартириш ва савдо тўсиқларини олиб ташлашни таклиф қилган.

Нашрга кўра, Трампнинг асосий мақсади — Хитойни босим остида қолдириб, АҚШ билан музокара ўтказишга мажбур қилишдир.

Хитой етакчиси Си Цзинпин ҳам ўтган ҳафта Ветнам, Малайзия ва Камбоджага ташриф буюриб, уларнинг Хитой билан алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган.

Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ҳам Трампнинг кескин бож тарифларидан зарар кўрган давлатлар сирасига киради.

Хитой Савдо вазирлиги қуйидагича баёнот берди: “Хитой барча томонларнинг АҚШ билан иқтисодий ва савдо масалаларини тенг ҳуқуқли маслаҳатлашув орқали ҳал қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилади. Шу билан бирга, агар бошқа давлатлар Хитой манфаатларига тажовуз қилса, Хитой ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир”. Шунингдек, вазирлик: “Ҳамма давлатлар адолат ва ҳақиқат тарафида туриши ҳамда халқаро иқтисодиёт ва савдо қоидаларини ҳимоя қилиши лозим”, — дея қўшимча қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid