platina.uz

Тошкент вилоятидаги айрим йўлларда тезлик пасайтирилади

Ушбу йўлларда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги маълум қилинган.

Жамият
18 апрель, 11:44
Тошкент вилоятидаги айрим йўлларда тезлик пасайтирилади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айрим трассаларда тезликни тушириш бўйича қарорни имзолади. Қарор 2025 йил 17 апрел куни эълон қилинган.

Айтилишича, ЙТҲларни олдини олиш бўйича аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини соатига 100 километрдан 80 километр соатга камайтириш қарор қилинган.

Бунда 37 та йўл қисмлари таҳлил қилиниб, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги маълум қилинган.

Қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Жумладан, Ўртачирчиқ туманидан ўтган A-373a йўлининг 33-37 километрлар оралиғи, Оққўрғон туманидан ўтган A373 йўлининг Алишер МФЙдан ўтган қисми, Паркент туманидан ўтган 4R 15 йўлининг 39-48 ва 44 ва 53 километрлари оралиғида тезлик пасайтирилади.

Бундан ташқари Янгийўл туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг 831, 832, 824-километрлар оралиғи, ушуб йўлнинг Чиноз туманидан ўтган айрим қисмларида ҳам тезлик пасайтирилади.

Тўлиқ рўйхат қуйидаги жадвалда келтирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+