platina.uz

Профессор Муфат Маматов вафот этди

У “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" унвонлари билан тақдирланган. 

Жамият
12 апрель, 17:17
Профессор Муфат Маматов вафот этди

Наманган вилояти жамоатчилиги жудоликка учради.

Ўзбекистон таълими, илм-фани ва маънавияти ривожига ҳисса қўшган, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, профессор Муфат Маматов 92 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Муфат Маматов 1932 йили Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган.

У бутун умрини таълим, тарбия, илм-фан ва маънавият соҳасига бағишлаб, Тошкент ва Намангандаги йирик таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб борган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+