Шавкат Абдураззоқов Янгиқўрғон туманига яна пул ажратди
Ушбу туманга март ойи охирида ҳам 5,7 млрд сўм берилганди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов пул ажратиш бўйича фармойишни имзолади.
Унга кўра, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғарма" маблағлари ҳисобидан Янгиқўрғон тумани ҳокимлигига ўн икки миллиард бир юз қирқ икки миллион етти минг сўм ажратилади.
Туман ҳокимлиги маблағларни тўғри ва самарали сарфланишини таъминлайди. Фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Ғ. Жамалов зиммасига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Абдураззоқов аввал ҳам Янгиқўрғон туманига бир неча марта пул ажратганди. Жумладан, туманга март ойи охирида 5,7 млрд сўм берилганди.