platina.uz

Шавкат Абдураззоқов ҳоким лавозимига тасдиқланди

Солижон Мўминов эса Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди. 

Жамият
7 ноябрь, 15:05
Шавкат Абдураззоқов ҳоким лавозимига тасдиқланди

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Сессияда депутат Солижон Мўминов Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қарори билан Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+