platina.uz
Жамият

Субсидия маблағларини талон-торож қилган тадбиркор жазоланди

У кам таъминланган оилаларга тикув машиналари  етказиб  берилгани ҳақида қалбаки маълумотнома расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириб юборган.  

Субсидия маблағларини талон-торож қилган тадбиркор жазоланди

2025 йилнинг 5 март куни жиноят ишлари бўйича Бувайда туманида судида тадбиркор А.Н.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Суд иши Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, тадбиркор ва "Х" МЧЖ раҳбари А.Н. жамиятга касаначи сифатида киритилган 73 нафар фуқароларга асбоб- ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун 380.800.000 сўм субсидия ажратилишини сўраб мурожаат қилган. Сўнг субсидия маблағлари ҳисобидан амалда тикув машинаси етказиб берилмаган бўлса-да, фуқаролар С.С., Ю.А., Ш.Ў., Н.М. ва Х.К.га 5.100.000 сўмдан жами 25.500.000 сўмлик тикув машиналари етказиб берилгани ҳақида қалбаки маълумотнома расмийлаштириб, пулларни талон-торож қилиб юборган.

У мазкур 5 нафар фуқароларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида тикув машинаси берилгани билгани ҳолда, тикув машиналарини ўзи етказиб берганини айтиб, расмий ҳужжат ҳисобланган мониторинг далолатномаларини расмийлаштиришга эришиб, тикув машиналарини жамият томонидан етказиб берилгани ҳақида қалбаки ёзувлар киритиб, ҳужжатларни Бувайда тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига тақдим қилган.

Айбланувчи судда ўз айбига қисман иқрор бўлди.

Якуний суд қарорига кўра, Н. А.га узил-кесил иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Иш доирасидаги тикув машиналари Бувайда тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига қайтарилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid