platina.uz

Мирободдаги сув ҳавзаси учун 2 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади

Маблағ Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан берилади.   

Жамият
4 кун аввал, 15:30
Мирободдаги сув ҳавзаси учун 2 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов пул ажратиш бўйича қарорни имзолади.

2025 йил 2 апрелда эълон қилинган ҳужжатга кўра, Мирободдаги 1-сон ёпиқ сув ҳавзасини реконструкция қилиш учун 2,1 млрд сўм ажратилади.

Пул шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига ажратилади.

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Б. Ҳайдаров маблағлар сарфи бўйича депутатлар кенгашига маълумот киритади. Қарор ижросини назорат қилиш ҳам Б.Ҳайдаров зиммасига юкланган.

Аввалроқ Андижонда ҳудудларни ривожлантириш учун 31 млрд ажратилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+