Наманганда жамоат транспорти нархлари оширилди
Автобусда нақд тўлов бир киши учун 3 минг сўмни ташкил этади.

Наманган вилоятида жамоат транспортида йўлкира ошмоқда. Бу ҳақда ҳоким Шавкат Абдураззоқовнинг 24 март куни чиққан қарорида айтиб ўтилган.
Унга кўра, автобусда нақд тўлов бир киши учун 3 минг сўмни ташкил этади. Карталар орқали электрон тўлов қилинганда бу миқдор 2300 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Бир йўловчининг багажини ташиш билан боғлиқ харажатлар 3 минг сўм, оғирлиги 20 кгдан ошиқ юклар учун ҳам 3 минг сўм тўлов ундирилади. Шаҳар транспортида 7 ёшгача бўлган болалардан тўлов олинмайди.
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи аро йўналишларда бир километр учун 260 сўм, йўналишли таксиларда 410 сўм нарх белгиланди.
Қарор эълон қилинган кун (24 март)дан кучга кириши белгиланган.
Жамоат транспорти тариф режалари бир кунлик тариф 7 минг сўм, бир ойлик 200 202 сўм, бир йиллик 1 млн 642 минг сўмни ташкил этади.
Бу нарх ўқувчилар учун кунлик 4 минг сўм бўлса, ойлик миқдор 100 минг сўм, йиллик миқдор эса 912 минг сўмни ташкил этади.