Суд журналистнинг ишини терговга қайтарди
Рухсора Ғафуровага нисбатан даъво аризаси ҳам қайтариб олингани айтилди.
Жамият
28 февраль, 20:47
"Менинг юртим" телеканали журналисти Рухсора Ғафурованинг маъмурий суд иши кориб чиқилмади.
Журналистнинг Жиззахдаги банкдаги кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати бўйича суриштирувига асосланган маъмурий иш 27 февралда Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилиши керак эди.
Аммо судя Жаҳонгир Саидов томонидан судга келиб тушган иш ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги сабабли қайта расмийлаштириш учун суриштирув органигага қайтариб юборилди. Шу боис суд номаълум муддатга қолдирилди.
Судда билдирилишича, даъвогар банкир Рухсора Ғофуровага нисбатан даъво аризасини ҳам қайтариб олган.