platina.uz

Журналист билан боғлиқ вазият бўйича суриштирув бошланди

Platina.uz сайти тегишли органларга алоқага чиқиб, ҳолатга ойдинлик киритишни мақсад қилган.

Жамият
27 январь, 11:17
Журналист билан боғлиқ вазият бўйича суриштирув бошланди

Platina.uz сайти фирибгарликда гумон қилинаётган банк ходими иши бўйича суриштирув ўтказган журналист кейинчалик ўзига нисбатан ҳам босимлар кузатилмаётгани ҳақида аввалроқ хабар берганди.

Айрим манбаларда банк ходимининг турмуш ўртоғи Олий суд судяси экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди, Олий суд матбуот котиби буни расман тасдиқлади.

Судялар олий кенгаши эса мазкур ҳолатни одоб комиссияси ўрганиб чиқаётганини билдирди.

Platina.uz ушбу ҳолатни янада шаффоф ёритиш, очиқлик ва одилликни таъминлашга кўмаклашиш мақсадида тегишли органларга сўров юборди.

Хусусан, Жиззахдаги ҳолат бўйича Бош прокуратурага расмий сўров юборилди. Банк ходимига нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида ҳозирча бирор янгилик чиққани йўқ.

Шунингдек, Олий суд, Судялар олий кенгаши ва Ички ишлар вазирлигига ҳам сўровлар юборилди.

Агар ушбу ҳолатга аниқлик киритишга ёрдам берувчи маълумотларингиз бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин: @platinainfobot

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+