Банкир фирибгарлигини ёритган журналист иши ижобий томонга ҳал бўляпти
MY5 мухбири Рухсора Ғофурова банк бўйича суриштирув ўтказгани учун ИИБ идорасига чақиртирилган эди.
Жамият
25 январь, 10:15
"Менинг юртим" телеканали мухбири Рухсора Ғофурова Халқ банки Жиззах вилояти филиали ходими иши бўйича журналистик суриштирув ўтказгани учун ИИБ идорасига чақиртирилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
MY5 телеканали томонидан ёлланган адвокат Амрулло Аҳмедовнинг Platina.uz сайтига маълум қилишича, айни пайтда Ғофуровага нисбатан ҳеч қандай маъмурий иш қўзғатилмаган, шунчаки ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган холос.
Шунингдек, жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан вазият ижобий томонга ҳал этилмоқда.