platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонлик журналистлар AFP тажрибаси билан танишди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари Францияда бўлди. Унда шунингдек, Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг Коммуникациялар ва матбуот департаменти директори Эммануэл Лебрун-Дамиен ва Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Европа институти директори Татьяна Лебедева билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистонлик журналистлар AFP тажрибаси билан танишди

Ўзбекистонлик журналистлар AFP тажрибаси билан танишди. Францияда бўлиб турган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси аъзолари дунёдаги етакчи ахборот агентликларидан бири Agence France-Presse (AFP) фаолияти билан танишди.

AFP вакиллари билан мулоқотда рақамли журналистика, фактчекинг ва ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.

Ўзбекистонлик журналистлар AFP тажрибаси билан танишди

Учрашув якунида Агентлик келгусида ўзбекистонлик журналистлар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва Ўзбекистонда ўз мухбирлик бюросини очиш истагини билдирди.

AFP — 1944 йилда ташкил этилган, дунёнинг етакчи учта ахборот агентлигидан бири. Дунё бўйлаб агентликнинг 210 та бюроси фаолият юритади.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакилларини Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг Коммуникациялар ва матбуот департаменти директори Эммануэль Лебрун-Дамиен қабул қилди.

Ўзбекистонлик журналистлар AFP тажрибаси билан танишди

Учрашув давомида халкаро коммуникация тенденциялари, Ўзбекистон ва Франция оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, журналистлар тажриба алмашувига қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси Францияга сафари доирасида Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Европа институти директори Татьяна Лебедева билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Уюшма ва Институт ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, биргаликда журналистлар учун рақамли медиа, коммуникация бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, Ўзбекистон медиа соҳаси вакилларининг Европа ОАВларида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Татьяна Лебедева 2014 йилдан буён Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Европа институтига раҳбарлик қилиб келмоқда. У коммуникация соҳаси олими, халқаро дастурлар мутахассиси ва кўплаб китоблар муаллифи сифатида танилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid