Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Фахриддин Кушаков мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Жамият
27 февраль, 17:33

Кушаков Фахриддин Бахтиярович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори эълон қилинди.
Фахриддин Кушаков мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Аброр Хидиров ҳам Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланганди.