Андижонда асосий истеъмол маҳсулотлари учун 1 млрд сўм ажратилди
Қўрғонтепа туманидаги ободонлаштириш ишлари учун ҳам пул берилади.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан бюджетнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан пул ажратилди.
Жумладан, ички истеъмол бозорини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун 1 млрд сўм берилади.
Қўрғонтепа тумани маҳаллий бюджетига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, пиёдалар йўлаклари ташкил қилиш ҳамда Қорасув шаҳрида жойлашган Давлат идоралари биноларини таъмирлаш ишлари учун 250 миллион сўм миқдорида жами 1 250 миллион сўм маблағлар ажратилади.
Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Д.Исомиддинов) ва вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (А.Тўрақулов)га ажратилган маблағларни белгиланган тартибда йўналтирилишини ҳамда молиялаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилган.