"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" филиалининг собиқ мансабдорлари судга тортилди
Улар халқаро банк ажратган кредит ҳисобидан миллиардлаб сўмларни талон-торож қилишган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида" Миллий электр тармоқлари"нинг собиқ мансабдорига оид иш кўриб чиқилди. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.
Маълум бўлишича, Р.С 2018 йил декабр ойидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг “Xorazm magistral elektr tarmoqlari” филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган. У соҳага “Осиё тараққиёт банки” томонидан 150 млн. АҚШ доллари кредит маблағлари ҳисобига кредит фоизлари 44.436,2 млн. АҚШ доллари жами 194,4 млн. АҚШ доллари ҳамда “Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖ ҳисобидан 35,8 млн. АҚШ доллари ва солиқ ва божхона тўловлари имтиёзи ҳисобидан 77,2 млн. АҚШ доллари жами 258,2 млн. АҚШ доллари миқдорида пул маблағлар ажратилганлигини билган. Ушбу маблағга Хоразм вилоятининг Саримай аҳоли яшаш жойида ҳаво линиясини қуриш ишлари белгиланган. Аммо Р.С ҳужжатларни сохталаштириш эвазига “Хоразм МЭТ” филиалидан “Elektr Tarmoq Qurilish" АЖга жами 52.273.474.846 сўм, яъни ортиқча 2.273.474.846 сўм пул ўтказиб берилишига йўл қўйган.Шунингдек, у жами 899.499.622 сўмлик темир маҳсулотлари йўқолишига йўл қўйиб, давлат манфаатларига зарар етказган.
Р.С. “Elektr Tarmoq Qurilish" АЖга жами 2.360.879.198,66 сўм асоссиз равишда ўтказилишига эришган.
Ж.О, Х.О ва Б.К лар эса мансаб сохтакорлигида ифодаланган жиноий қилмишни содир этишган. Улар далолатнома ва бошқа ҳужжатларни сохталаштириб, жами 991 048 593 сўм пул маблағлар асоссиз равишда ўтказилишига эришган. Улар 2019 йил 10 июлдаги 26-сонли пудрат шартномасига асосан юқоридаги объектда 2019-2021 йилдаги тўловга тақдим этилган ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар бўйича далолатномаларига сохта маълумотларни киритиб, уларга 35 441 714 067 сўмлик импорт бўлган қурилиш материалларига белгиланган 2 фоизли, яъни 708 834 281 сўмлик транспорт ҳаражатлари ўрнига 4 фоизли миқдорида, яъни 1 417 668 562 сўмлик транспорт ҳаражатларини киритишган.
Суд жараёнида барча судланувчилар айбларига иқрорлик билдирди.
Якуний ҳукмга кўра, Р. С.га ўташ учун 2 йил 6 ой муддатга электр энергияси таъминоти тизимидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, яшаш жойидан кечки соат 21:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар чиқиши чекланган ҳолда 1 йил 11 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ж.О, Х.О ва Б.К ларнинг ҳар бирига эса электр энергияси таъминоти тизимидаги мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил (ҳар бирига) озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.