platina.uz

Тошкент вилоятида бюджетдан 12 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади

Нурафшон шаҳридаги амфитеатр биносини тугаллаш ва юзага келган кредитор қарздорликни ёпиш учун 8 млрд сўм берилади. 

Жамият
11 февраль, 9:22
Тошкент вилоятида бюджетдан 12 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори билан катта миқдорда пул ажратилмоқда. Қарор маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини ўз ичига олади.

Хусусан, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ўқиши учун шартнома пулларини тўлаш учун 1 млрд 243 млн сўм, "Фарзандим учун бир китоб" танловида совринли ўринларни эгаллаган мактабларни рағбатлантириш учун 600 млн сўм, Нурафшон шаҳридаги амфитеатр биносини қуришни тугаллаш ва юзага келган кредитор қарздорликни ёпиш учун 8 млрд сўм ажратилади.

Бундан ташқари, "Нуронийлар маскани" мажмуасини қуришда юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун 1,4 млрд сўм, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутатларини янги планшет билан таъминлаш учун 240 млн сўм ажратилади.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига моддий-техник базани яхшилаш учун 209 млн сўм берилади.

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў. Турсунова ва маҳаллий кенгаш вакили М.Ғаниев зиммасига юкланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+